Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коррупцияга қарши курашишни Танзаниядан ҳам ўрганса бўлади

Коррупцияга қарши курашишни Танзаниядан ҳам ўрганса бўлади

Скриншот

«Transparency International» ташкилоти Танзанияни коррупцияга қарши энг яхши курашаётган мамлакатлардан бири сифатида мақтади. Танзаниянинг «HabariLeo» нашри ёзишича, «Transparency International»нинг 2019 йил учун докладида бу мамлакат иқтисодиётни емириб, аҳолининг қашшоқлашишига олиб келувчи коррупция балосини даф қилиш учун анча ишлар қилгани ифодасини топган.

Доклад «Афробарометр» тадқиқотлар тармоғи билан бирга тайёрланган. Унда Танзания 47 000 нафар фуқаросининг овозига кўра, Африканинг 35 мамлакатидан олдинги ўринни эгаллаган. Танзанияликлардан қуйидаги мазмундаги саволларга жавоб олинди: давлат ва жамоат ташкилотларидаги коррупцияга аҳолининг муносабати, фуқаролар мамлакатдаги коррупция ҳолатига қандай баҳо беришади — у қанчалик тарқалган, кўпайяптими ёки камаймоқдами, уни бартараф этиш учун ҳукумат қанчалик куч сарфлаяпти, сув ва электр таъминоти, таълим каби асосий хизматлардан фойдаланиш учун пора беришяптими ва ҳ.о.

Коррупцияга қарши курашишга бағишланган 2016 йилги докладда Танзания 180 мамлакат орасида 116-ўринни банд этганди. 2018 йили эса 99-ўринни эгаллади, собиқ Иттифоқ мамлакатларидан фақат Эстония, Латвия, Литва, Грузия ва Беларусь ундан олдинда...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг