Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кремль ҳисоб палатаси раиси лавозимига номзодлар рўйхатини олди

Кремль ҳисоб палатаси раиси лавозимига номзодлар рўйхатини олди

Фото: РИА Новости

Кремль ҳисоб палатаси раиси лавозимига номзодлар рўйхатини олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Таклифлар қабул қилинди. Қандай қарор қабул қилинади — бу бизга қоронғи», ­— деди президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Кеча, 17 май куни Давлат думаси Татяна Голиковани зудлик билан ҳисоб палатаси раиси лавозимидан озод қилган эди. Давлат думаси спикери Вячеслав Володин президент Владимир Путинга тасдиқлаш учун ҳисоб палатаси раислигига янги номзодларнинг рўйхати юборилганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, «Единая Россия» фракцияси собиқ молия вазири Алексей Кудриннинг номзодини таклиф қилган.

«Справедливая Россия» эса Давлат думасининг молиявий масалалар қўмитаси раиси Анатолий Аксаковнинг номзодини, КПРФ эса думанинг давлат қурилиши ва қонунчилик масалалари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Юрий Синелшиковнинг номзодини, ЛДПР эса ҳисоб палатасининг аудитори Максим Рохмистровнинг номзодини таклиф қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг