Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кубада мобил интернет пайдо бўлди

Кубада мобил интернет пайдо бўлди

Фото: «Mobilegram»

Куба тор доирадаги фойдаланувчилар учун мобил интернетни жорий қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда. 2018 йилнинг охиригача оролнинг барча аҳолиси мобил қурилмалар орқали интернетдан фойдаланиши мумкин бўлиши айтилмоқда.

Давлат ОАВларида ишловчи журналистлар «ETECSA» давлат иелекоммуникацион компанияси тақдим этадиган мобил интернетга биринчилардан бўлиб уланишди.

«ETECSA»нинг эълон қилишича, компания йил охиригача 5 миллион мижозни мобил интернет билан таъминлайди. Бу эса Куба аҳолисининг деярли ярмини ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг