Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кучли шамол шаршарани тескари оқишга мажбур қилди (видео)

Кучли шамол шаршарани тескари оқишга мажбур қилди (видео)

Фото: «Fotolia/nelik»

«Хагупит» тайфуни 190 метр баландликдаги Лингфэнг тоғ шаршарасини пастдан тепага қараб оқишга мажбур қилди, деб ёзади «Daily Mail».

Видеолавҳада пастга тушаётган сувни шамол учириб юбораётганини кўриш мумкин. Кучли «Хагупит» тайфуни Хитойнинг Чжэцзян провинциясига ёпирилиб келди. Шамол тезлиги соатига 136 километргача етди, айрим шарқий соҳилбўйи туманларида тўрт метр баландликдаги тўлқинлар қайд этилди. 380 мингдан ортиқ киши хавфсиз жойларга кўчирилди.

Автомобиль ва темирйўл қатновлари издан чиқди. Поезд ҳаракати тўхтатилди, баъзи автомагистраль йўллари ёпилди, кўпгина уйлар электрсиз қолди.

«Хагупит» тайфуни Тинч океанидан келди. Бу 2020 йил Хитойда қайд этилган тўртинчи тайфундир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг