Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кунчиқар юртда рекорд даражада кўп товуқ қириб ташланди

Кунчиқар юртда рекорд даражада кўп товуқ қириб ташланди

Фото: «Yandex»

2020 йил ноябрь ойининг бошидан бери Японияда рекорд даражада 5,8 миллион товуқ йўқ қилинди; ўтган йили мамлакатда касаллик қўзғатувчи парранда гриппи тарқалиши илк бор қайд этилганди.

Охирги марта бу даражада кўп парранда 2005-2006 йил қишда қириб ташланганди: парранда гриппи туфайли мутахассислар 5,7 миллион товуқни ўлдиришга мажбур бўлишган.

Ҳозирда касаллик қўзғатувчи парранда гриппи вируси Япониянинг 47 префектурасидан 15 тасида аниқланди: Кагава, Фукуока, Хёго, Миядзаки, Хиросима, Нара, Оита, Вакаяма, Окаяма, Сига, Коти, Токусима, Тиба, Гифу, Кагосима.

Инфекция ўчоқлари топилган паррандачилик фермалари яқинидаги уч километргача бўлган ҳудудда карантин жорий этилди. Бундан ташқари, 10 километргача бўлган ҳудуддан ташқарига товуқ ва тухум олиб чиқиш тақиқланади.

Мутахассислар ушбу мавсум охиригача қириб ташланган паррандалар сони 6 миллиондан ошиши мумкинлигини истисно қилишмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг