Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

КХДР ва Жанубий Корея юқори даражада учрашув ўтказади

КХДР ва Жанубий Корея юқори даражада учрашув ўтказади

Фото:«Mainichi.jp»

КХДР ҳукумати расмий Сеулга 16 май куни юқори даражада учрашув ўтказиш таклифини билдирди.  Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилган.

Жанубий Корея мазкур таклифни қабул қилган. Ҳозир томонлар бўлажак учрашув режасини муҳокама қилмоқда. Музокаралар асносида Қизил хоч орқали мулоқотни, икки давлатда яшовчи қариндошларнинг учрашишлари, Осиё ўйинларида корейс спортчиларининг бир жамоа бўлиб қатнашиши масалалари кўриб чиқилади.

27 апрелда бўлиб ўтган икки Корея саммитидан сўнг ушбу давлатлар ўртасидаги муносабатлар илиқлашгани, икки давлат раҳбарлари Корея урушини шу йил охиригача тугатишга келишиб олгани қайд этилганди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг