Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«LG Group» раҳбари оламдан ўтди

«LG Group» раҳбари оламдан ўтди

Фото: «Iz.ru»

«LG Group» компаниялари гуруҳи раиси Ку Бон Му Сеулда 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берган.

Ку Бон Мунинг аҳволи оғирлашиб, 17 май куни касалхонага ётқизилганди. Маълумотларга қараганда, бу йил унинг бош миясида бир неча марта жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Ку Бон Му «LG Group»ни 23 йил давомида бошқариб келган. У бу лавозимни отаси Ку Чжа Гёндан сўнг 1995 йили эгаллаганди. Саломатлиги ёмонлашганидан сўнг Ку Бон Му «LG» бошқарувини укаси, раис ўринбосари Ку Бон Чжунга топширганди.

«Yonhap» агентлиги хабар беришича, компания раҳбарлиги яқин вақт оралиғида марҳумнинг асранди ўғли Ку Кванг Мога ўтиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг