Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Литвада «болалар шампанскийси» тақиқланди

Литвада «болалар шампанскийси» тақиқланди

Фото: «Sputnik.lt»

1 ноябрдан Литвада алкоголли маҳсулотларга тақлид қилувчи болалар ичимликларини сотиш тақиқланиши қонунан кучга кирди, деб хабар берди «REGNUM». Биринчи навбатда, бу «болалар шампанскийси» — газланган вино идиши шаклидаги лимонадларга тааллуқли.

Мазкур қонун лойиҳаси Литва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан 2019 йил июнда қабул қилинганди. Бироқ ишлаб чиқарувчилар тайёр маҳсулотларини сотишга улгуриши учун унинг кучга кириши кейинга қолдириб турилганди. Тақиқнинг асосий сабаби, вазирлик маълумотига кўра, «болалар шампанскийси» эрта ёшдан болаларни байрамлар алкоголсиз ўтмаслигига руҳан ўргатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг