Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ливан деярли электр энергиясисиз қолди

Ливан деярли электр энергиясисиз қолди

Ливаннинг йирик Electricite du Liban энергетика компанияси бутун мамлакат бўйлаб электр таъминотида узилишлар ҳақида эълон қилди.

Асосий инфратузилма объектлари электр энергиясидан ажратилди. Узилишлар сабаби ёқилғи захирасининг етишмаслигидир.

"Захиралар тугаши туфайли электр таъминоти бутунлай ишдан чиқди, бу бутун Ливан бўйлаб электр энергиясининг тўлиқ ўчирилишига олиб келди", дейилади компания баёнотида. 

Халқаро аэропорт ва денгиз порти ҳам электр энергиясиз қолди.  Electricite du Liban ёқилғи топилиши биланоқ электр станцияларини қайта ишга туширишга ва кейин аста-секин қувватни тиклашга ваъда берди.

Бу Ливанда биринчи марта электр энергиясидан бутунлай маҳрум бўлаётгани эмас. 2019 йилдан кейин Ливан шаҳарларида электр таъминоти аввалги 12–18 соат ўрнига кунига 2–8 соатгача қисқарди. Ёқилғи захиралари камайгани сабабли, Ливан бир неча ҳафта давомида энергиясиз қолди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг