Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ливия соҳилларида 100 нафар муҳожир сувга чўкиб кетди

Ливия соҳилларида 100 нафар муҳожир сувга чўкиб кетди

Ливия соҳилларида муҳожирлар ўтирган 2 та резинали қўлбола қайиқнинг ботиши оқибатида 100 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «Sabah.com.tr» нашри.

Бу хабарни Чегара билмас шифокорлар ташкилоти ҳам тасдиқлаган.

Ташкилотнинг маълум қилишича, муҳожирлар шу йил 1 сентябрь куни резинали қўлбола қайиқда йўлга чиқишган. Қайиқнинг ботиши оқибатида 100 киши ҳалок бўлган. 276 киши қутқариб қолинган.

Қутқарилган кишилар Траблусдаги Ҳумс портига олиб келинган. Улар орасида ёш болалар, ҳомиладор аёллар ҳам бор.

Маълумотларга кўра, бу йил Ўрта Ер денгизида 1500 дан ортиқ муҳожир ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг