Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лондонда «Euro Tunnel» раҳбарини метро йўлига итариб юборишди

Лондонда «Euro Tunnel» раҳбарини метро йўлига итариб юборишди

Фото: «bbc.com»

«Euro Tunnel»нинг собиқ раҳбари, 91 ёшли Роберт Мальпасни Лондон метрополитени йўлига итариб юборишди. Оқибатда у бошидан жароҳат олган ва тос суяги синган. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

Видеода Малпаснинг метро платформасида кетаётгани ва тўсатдан метро йўлига зарб билан итариб юборилгани акс этган. Камера жиноятчини ҳам суратга олган: у юзлари ниқобланган қора либосли киши эди.

Жабрланувчини воқеа гувоҳларидан бири қутқарган.

Полиция тезда айбдорни ҳам қўлга олди. У 46 ёшли Пол Кроссли бўлиб чиқди. Полиция хабарига кўра, у бу каби хунрезликни биринчи маротаба қилаётгани йўқ. Апрел ойида у бошқа йўловчини ҳам метро йўлига итариб юборган.  

Пол Кросслига нисбатан икки бор қотилликка уриниш айби билан жиноий иш очилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг