Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лотин Aмерикасидаги энг йирик коррупция можаросида янги «ўйинлар» фош бўлмоқда

Лотин Aмерикасидаги энг йирик коррупция можаросида янги «ўйинлар» фош бўлмоқда

Фото: «Globallookpress.com»

Эквадор миллий суди мамлакатнинг собиқ вице-президенти Хорхе Гласни коррупцияда айблаб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда «Istoé» таблоиди маҳаллий ҳукуматга таяниб хабар бермоқда.

Бу нефть маҳсулотларини қазиб олиш бўйича шартномалар билан боғлиқ фирибгарликка тааллуқли иш эди. Глас билан бирга унинг икки вазири — Вилсон Пастор ва Карлос Рарейя Яннуццелли ҳам камомадда айбланиб 8 йилга «кесилди». Коррупция схемасининг яна тўрт нафар иштирокчисига ҳам худди шундай жазо берилди; ушбу ишга оид яна олти гумонланувчи эса оқланди.

Бу Глас томонидан қабул қилинган учинчи айблов ҳукми. 2017 йилда президент Ленин Морено уни лавозимидан четлатгандан кўп ўтмай қурилиш фирмалари билан боғлиқ коррупция ишида олти йилга озодликдан маҳрум этилганди. «Odebrеcht иши» номи билан машҳур ушбу коррупция можароси Лотин Aмерикасидаги энг йирик воқеалардан бирига айланди. Глас айбига иқрор бўлмади. 2020 йил сентябрда у порахўрлик иши бўйича яна саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг