Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лотин Америкасининг етти мамлакати Венесуэла президенти Николас Мадурони қоралади

Лотин Америкасининг етти мамлакати Венесуэла президенти Николас Мадурони қоралади

Фото: «Корреспондент»

Лотин Америкасининг етти мамлакати Венесуэла президенти Николас Мадурони Эквадордаги барқарорликни издан чиқаришга уринишда айбламоқда. Бу ҳақда юқоридаги мамлакатлар номидан қилган чиқишида Перу ташқи ишлар вазири таъкидлади.

Етти мамлакат — Перу, Аргентина, Бразилия, Колумбия, Сальвадор, Гватемала ва Парагвай. Ушбу мамлакатлар вакиллари бир овоздан Мадурони қоралаб, Эквадорнинг амалдаги президенти Ленин Моренони қўллаб-қувватлашган.

Эслатиб ўтамиз, Эквадор президенти Ленин Морено венесуэлалик ҳамкасбини ҳамда собиқ президент Рафаэл Корреани мамлакатда давлат тўнтариши уюштиришга уринишда айблаганди. Корреа оммавий намойишларни ташкил этишга дахлдорлигини инкор этди, Мадуро эса Эквадордаги оммавий тартибсизликлар бўйича айбни Халқаро валюта жамғармасига тўнкаган.

Маълумот учун: Эквадорда намойишлар ёнилғи нархининг кескин ошиб кетиши ортидан пайдо бўлганди. Тартибсизликлар шу даражага чиқдики, мамлакат президенти 60 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилиб, Германияга уч кунлик ташрифини қолдирди.

Энг катта норозилик намойиши, бугун, 9 октябрь куни пойтахт Китода бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Шу пайтгача 477 киши ҳибсга олинган, 1 киши ҳалок бўлган, 77 киши жароҳат олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг