Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лох-Несс кўлида яшайдиган махлуқ топилдими?

Лох-Несс кўлида яшайдиган махлуқ топилдими?

Шотландиядаги Лох-Несс кўлининг афсонавий махлуқи асрлар давомида ҳар хил баҳсларга сабаб бўлмоқда. Бу жонивор ҳақида турли назариялар бор. Унга тегишли суратлар ва видеолар кенг тарқалган. Энди бу махлуқ ҳақида янги қараш пайдо бўлибди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Лекин Лох-Несс кўлида яшайдиган махлуқ сирлилигича қолмоқда. Биров уни ҳақиқат деса, айримлар афсонага йўйишади.

Кўлда бир неча марта кузатув ўтказилди. «Loch Ness Sightings» сайти маълумотига кўра, бу махлуқ 2017 йилда кўлда 17 марта кўринган экан.

«Express.co.uk» сайтида «All Time Conspiracies» канали «Youtube»га таянган ҳолда хабар беришича, махлуқ ҳақиқатан топилган, лекин у махфий сақланмоқда.

Швецияда «Storsjöodjuret» номли махлуқ (Кўлдаги улкан махлуқ) Сторсжун кўлида яшагани ҳақида маълумотлар бор.

Швеция ҳукумати 1986 йили «Storsjöodjuret ва унинг болаларини қўриқлаш тўғрисида» қарор чиқарган эди. Бу қарор 2005 йили ўз кучини йўқотган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг