Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лукашенко НАТО мамлакатларига душман кўзи билан қарамасликка чақирди

Лукашенко НАТО мамлакатларига душман кўзи билан қарамасликка чақирди

Фото: «Коммерсант»

Беларусь президенти Александр Лукашенко «НАТО билан ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларни ўрнатиш» лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда «Ридус» хабар бермоқда.

Европа ташкилотлари билан интеграциялашган тузилмаларда қатнашиш ва ҳамкорлик қилишга бағишлаб ўтказилган Минскдаги йиғилишда Беларусь раҳбари худди қўшнилари каби унинг мамлакати учун ҳам янги ажратувчи чизиқлар керак эмаслигини айтди.

«Биз улар билан гаплашишимиз керак. Уларга душман сифатида қарамаслигимиз керак», — деди Лукашенко Шимолий Атлантика альянси мамлакатлари ҳақида сўзларкан.

Лукашенко НАТОга аъзо уч мамлакат ҳамда бу ташкилотга киришга зўр бериб интилаётган Украина  Беларусга қўшни эканини алоҳида қайд этиб ўтди.

Аввалроқ президент Лукашенко Беларусь ҳеч қачон Россия боқимандаси бўлмагани ва бўлмаслигини, агар зарурат туғилса нефть бошқа мамлакатлардан сотиб олинишини билдирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг