Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лукашенко Путинни табриклади

Лукашенко Путинни табриклади

Фото: «ТАСС»

Беларус президенти Александр Лукашенко Россия куни муносабати билан Владимир Путинга табрик йўллади. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Лукашенко, шунингдек, ўзи ва халқи номидан россияликларни ҳам қутлаган.

«Россияликлар ўзининг узоқ ўтмиши, бой маънавий ҳамда маданий мероси билан ҳар қанча фахрланса арзийди. Бизга биродар мамлакат бошидан жуда кўп синовларни ўтказди. Бугун Россия барча соҳаларда юксак тараққий этган давлатга айланди», – дейилади табрикда.

Лукашенконинг сўзларига кўра Россиянинг янги ҳукумати аҳолини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.

Аввалроқ Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ҳам Путинга Россия куни муносабати билан табрик йўллаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг