Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мадридда кучли портлаш юз берди (видео)

Мадридда кучли портлаш юз берди (видео)

Фото: «News.bigmir.net»

Мадрид марказидаги Толедо кўчасида кучли портлаш юз берди, деб хабар берди «diareo.es» нашри.

Газетанинг ёзишича, воқеа маҳаллий вақт билан соат 15:00 да содир бўлган. Портлаш натижасида бинонинг юқори қаватлари вайрон бўлган. Воқеа содир бўлган бино қариялар уйи бўлгани айтилмоқда.

Камида олти киши жароҳат олган. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган кадрларга қараганда, бинонинг бир қисми кучли талофат кўрган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вазият сабаблари тўғрисида ҳали аниқ маълумот бермаган. Дастлабки тахминларга кўра, портлаш газ сизиб чиқиши натижасида юз берган, деб ёзади «Mundo» нашри. Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари иш болиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг