Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маҳачқалъа мэри ҳибсга олинди

Маҳачқалъа мэри ҳибсга олинди

Фото: «mkala.ru»

Маҳачқалъа шаҳри мэри вазифасини бажарувчи Абусупян Гасанов ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинди. У мансаб  ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда. Бу ҳақда «Лента.ру» ўз манбасига таяниб хабар тарқатди.

Олтмиш тўрт ёшли амалдор  ўз хизмат хонасида ҳисбга олинган, айни пайтда ишхонаси ва хонадонида тинтув ўтказилмоқда. Дастлабки маълумотларга қараганда, у маҳаллий бюджетга 40 миллион рубл зарар етказганликда айбланиши эҳтимоли катта.

Илгари Доғистон транспорт вазири вазифасида ишлаган А. Гасанов шу йилнинг январидан Маҳалчқалъа шаҳар мэри вазифасини бажариб келаётганди. Маълумки, шаҳарнинг аввалги раҳбари М.Мусаев ҳам мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб қўлган олинган, пировардида, суд уни тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум этган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг