Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Сеними шошмай тур!» шиори: Қатар ўзига чеклов қўйган давлатларга жавоб қайтармоқда

«Сеними шошмай тур!» шиори: Қатар ўзига чеклов қўйган давлатларга жавоб қайтармоқда

Фото:«Al Arabiya»

Қатардаги барча савдо дўконлари ходимларига Қатарни «бойкот» қилган давлатларнинг маҳсулотларини расталардан олиб ташлаш топшириғи берилди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Қатар Иқтисод ва савдо вазирлиги Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Мисрдан келтирилган барча маҳсулотларни расталардан олиб ташлаш бўйича топшириқ берди. Вазирлик ушбу топшириқ ижросини назорат қилиш бўйича савдо дўконларига муфаттишлар юборган.

Қатарга Саудия Арабистонининг сут маҳсулотлари учинчи қўл орқали кирилиши ҳам тақиқланди. Бундан мақсад истеъмолчиларнинг хавфсизлигини таъминлашдан иборат экан.

2017 йил 5 июнь куни Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатарни террорчи гуруҳларни молиялашда айблаб, у расмий Доҳа билан дипломатик алоқаларини узган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг