Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маккейннинг оиласи Трампни дафн маросимида кўришни истамайди

Маккейннинг оиласи Трампни дафн маросимида кўришни истамайди

Фото: «ruskline.ru»

Куни кеча вафот этган Жон Маккейннинг оиласи унинг дафн маросимида АҚШ президенти Дональд Трампни кўришни истамайди, дея хабар беради «Gazeta.ru» сайти.

«CNN» телеканали маълумотларига кўра, Маккейн ўтган йилдан бери ўзининг дафн маросимига тайёргарлик кўраётган бўлган. Маккейнлар оиласи бу маросимда Трампни кўришни истамайди. Маккейннинг ўзи ҳам аввалроқ Трампнинг дафн маросимига келишини истамаслигини айтган эди.

Дафн маросимида АҚШнинг собиқ президентлари Барак Обама ва кичик Жорж Буш қатнашади. Улардан маросимда нутқ сўзлашлари илтимос қилинган.

Аввалроқ Трамп ва Барак Обама Маккейннинг вафоти муносабати билан таъзия билдирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг