Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Макрон: «Франция ҳеч кимдан дарс олишга муҳтож эмас»

Макрон: «Франция ҳеч кимдан дарс олишга муҳтож эмас»

Фото:«Foreign Policy»

Франция президенти Эммануэл Макрон Европани қийнаётган миграция муаммолари ҳақида гапирди ва муаммони ЕИнинг барча давлатлари ўзаро келишган ҳолда ҳал қилишлари лозимлигини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Муаммонинг ечими учун шаффоф ғоялар лозим. Бизда, Европа Иттифоқида ўз қадриятларимиз бор ва ҳар гал уларга хиёнат қилиб ёмон оқибатларга дучор бўляпмиз. Қадриятлар бу — инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, бошқа мамлакатларни ва бизни бирлаштириб турувчи бирдамликни ҳурмат қилишдир», — дея журналистларга баёнот берди Макрон.

Шунингдек, у муаммога оптимал ечим давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигида топилишини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, Европа иттифоқи давлатлари юкни тенг тақсимлашлари лозим.

Европа иттифоқининг Брюсселда очилган миграция бўйича фавқулодда саммитида Франция ҳамда Испания Европада мигрантлар учун «ёпиқ зоналар» ташкил этиш бўйича тайёрланган режани тақдим қилиши кутилмоқда.

Аммо бу ташаббусга Италия кескин норозилигини билдирди: мамлакатнинг бош вазири ўринбосари ва ички ишлар вазири Маттео Салвини Макронни кескин танқид қилди.

Бунга жавобан Макрон «Франция бу масалада ҳеч кимдан дарс олишга зор эмаслигини ва қочоқларни қабул қилиш бўйича бу йил иккинчи давлат бўлганини» таъкидлади.

Шунингдек, у ЕИ ўз чегараларини қаттиқ қўриқлаши лозимлигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилда Шимолий Африка ва Яқин Шарқда бошланган сиёсий инқирозлар ортидан Европага қочоқлар оқимининг келиши кескин ошиб кетмоқда. Европага қочиб келаётган муҳожирларнинг энг кўп қисмини Сурия фуқаролари ташкил этади. Ундан кейинги ўринлардан, 2016 йил январидан 2017 йил март ойига қадар олинган ҳисоб-китобларга кўра, Афғонистон, Нигерия, Ироқ ва Эритрея давлатлари фуқаролари ўрин олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг