Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Малилик қочоққа Франция фуқаролиги берилди

Малилик қочоққа Франция фуқаролиги берилди

Париж шаҳрида кўп қаватли уйнинг 4-қаватидаги балконда осилиб қолган болани қутқарган малилик қочоқ Франция фуқаролигига қабул қилинди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Боланинг балконда осилиб турганни кўрган Мамуду Гассама дарҳол бинога тирмашиб, балкондаги болани қутқариб қолди. Томошабинлар воқеани тасвирга тушириб ижтимоий тармоқларга жойлади.

Малилик қаҳрамон йигитга мукофот бериш таклиф қилинди. Кеча «Ўргимчак одам»ни Франция президенти Эммануэл Макрон Елисей саройида қабул қилиб, унга медаль ва сертификат топширди.

Мамуду Гассамага ташаккур айтган президент уни Франция фуқаролигига қабул қилишини ҳамда ўт ўчириш гуруҳига ишга олинганини эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг