Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Мангхут» тўфони қурбонлари сони 81 кишига етди 

«Мангхут» тўфони қурбонлари сони 81 кишига етди 

Фото: «РИА Новости»

Филиппинга ёпирилган «Мангхут» тўфони қурбонлари сони 81 кишига, жабрланганлар сони эса 71 кишига етди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Аввалроқ 74 киши ҳалок бўлгани, 74 киши жабрлангани ҳамда 55 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қурбон бўлганларнинг аксарияти Кордильерск маъмурий ҳудуди аҳолиси экани аён бўлди. Улар сув тошқинларидан энг кўп азият чеккан. Айни пайтда яна 70 киши қидирилмоқда.

Филиппиннинг шимоли-шарқий қирғоқларига жума куни кечқурун етиб борган эди. Тўфон шу ҳудудда яшаётган 800 мингдан зиёд кишига шикаст етказган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг