Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германияда машина одамларни босиб кетди

Германияда машина одамларни босиб кетди

Фото: breakinglv/twitter.com

Германиянинг Трир шаҳрида машина одамларни уриб юбориши оқибатида кўплаб йўловчилар жароҳатланди, дея хабар берди маҳаллий полиция.

«Трир шаҳрида йўловчи йўлакчасида бўлган одамлар машина остида қолиб кетишди», — дея «Twitter»да маълум қилди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари.

Хавфсизлик ходимлари аҳолидан ҳодиса юз берган ҳудудни тарк этишни сўраган. Ҳозирги вақтда полициячилар ва бошқа фавқулодда хизматлар ходимлари воқеа жойида иш олиб боришмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши вафот этган. Хавфсизлик ходимлари ҳайдовчини ҳибсга олишди.

Бургомистр камида 10 киши жароҳат олганини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг