Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Масжидул Ақсони «фотошоп»да хароб қилишди

Масжидул Ақсони «фотошоп»да хароб қилишди

Фото: «Sabah»

Масжидул Ақсони хароб қилиб, ўрнига Сулаймон ибодатхонаси барпо этилган сурат АҚШнинг Исроилдаги элчиси Дэвид Фридманга совға қилингани эътирозларга сабаб бўлди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Фридманга сурат «Achiya» хайрия фонди мутасаддилари томонидан совға қилинган. Совғани қабул қилиб олиш асносида кулиб суратга тушган Фридман ижтимоий тармоқларда қаттиқ танқидга учради.

Расмий Вашингтоннинг эса бундан хабари йўқ эмиш.

Фаластин озодлик ташкилоти Фридманнинг юзидаги кулги ҳамма нарсани ифода қилади деган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг