Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Майк Помпео АҚШ давлат котиблигига тасдиқланди

Майк Помпео АҚШ давлат котиблигига тасдиқланди

Фото:«News-front.info»

АҚШ Сенати МРБнинг собиқ бошлиғи Майк Помпео номзодини АҚШ давлат котиби лавозимига тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Помпео учун Сенатдаги 100 вакилдан 57 нафари овоз берган.

Майк Помпео Ҳарвард университетини тамомлаган бўлиб, давлат хизматига киргунига қадар юрист бўлиб ишлаган, шунингдек нефть қазиб чиқариш ускуналарини етказиб бериш билан шуғулланган. 2017 йилнинг январидан 2018 йилнинг мартига қадар АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг