Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Майк Помпео Сергей Лавров билан учрашишга тайёр

Майк Помпео Сергей Лавров билан учрашишга тайёр

Фото: «karar.com»

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Финландияга Америка – Россия президентлари саммитини ташкиллаштиргани учун миннатдорлик билдирди ва Россия ташқи ишлари вазири Сергей Лавров билан учрашишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Хельсинкидан хайрли тонг. Россиялик ҳамкасбим ва Финландия ташқи ишлар вазири билан учрашишга тайёрман. Финландия халқига меҳмондўстлиги ва улкан иш – иккала давлат раҳбарлари учрашувига имкон яратиб бергани учун катта раҳмат», – деб ёзган Помпео «Twitter»да.

Бугун Финландия пойтахтида Россия ва АҚШ президентлари учрашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг