Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Майкл Жексон энг бой марҳумлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади

Майкл Жексон энг бой марҳумлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади

Фото: «Global Look Press»

«Forbes» журнали энг бой марҳумлар рейтингини эълон қилди. «Поп мусиқа қироли» Майкл Жексон ушбу рейтингда энг юқори поғонани забт этган.

Нашр маълумотларига кўра, ўтган йилда Жексоннинг даромадига 400 миллион доллар қўшилган ва у меросхўрлари 40 миллион доллар ишлаган Элвис Преслидан ўтиб кетган.

Жексонга бу пулнинг катта қисми унинг йирик овоз ёзиш компанияларидан биридаги улушини сотиш орқали тушган. Элвис Преслининг маблағи эса унинг мухлислари бир йилда сотиб оладиган 1 миллионта пластинка орқали кўпаяди.

Энг бой марҳумлар рўйхатининг Топ бешталигидан тадбиркор Хю Хефнер, 50-йиллар юлдузи Мэрилин Монро, боксчи Муҳаммад Алилар ҳам жой олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг