Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Майкл Жексоннинг машҳур пойабзаллари кимошди савдосига қўйилади

Майкл Жексоннинг машҳур пойабзаллари кимошди савдосига қўйилади

Фото:«News.tut.by»

Майкл Жексон 1983 йилда махсус «Motown 25» телеканалида «Billie Jean» қўшиғини ижро этиш учун репетиция жараёнида «Florsheim» маркали поабзал кийиб юрган. «GWS» аукциони ташкилотчилари маълумотларига кўра, илк марта поп қироли саҳнада машҳур «backward-sliding» рақсини ижро этаётганда ушбу оёқкийимни кийиб чиққан.

«GWS» аукциони соҳиби Бриджит Круснинг сўзларига кўра, кимошди савдосида 10 минг долларлик пойабзал намойиш этилади.

Пойабзаллар хореограф ва раққоса Лестер Уилсонга тегишли эди. Унинг айтишича, Жексон актёрлари билан машғулот ўтказганидан кейин кийиниш хонасида пойабзалини унга берган.

Аукцион ташкилотчилари Жексоннинг мактубига асосланган ҳолда у пойабзалларни махсус ижроси пайтида кийган бўлиши мумкин деб таъкидламоқда. Чунки Жексон мактубида бу оёқкийимларни ўзининг сеҳрли пойабзаллари деб атаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг