Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«McDonald's» компанияси корпоратив этикани бузган президентни лавозимидан олди

«McDonald's» компанияси корпоратив этикани бузган президентни лавозимидан олди

Фото: «AP Photo»

«McDonald's» корпорацияси ўз раҳбарини алмаштирди — Стив Истербрукнинг ўрнини Крис Кемпдзински эгаллади, бу ҳақда «РИА Новости» компания хабарига асосланиб маълум қилди.

«McDonald's корпорацияси бугун шуни маълум қиладики, директорлар кенгаши Крис Кемпдзинскини компания президенти ва ижрочи директори этиб тайинлади, қарор зудлик билан кучга киради», — дейилади хабарда.

Истербрукнинг истеъфосига компания ходимасига нисбатан корпоратив этика (ахлоқ)ни бузгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг