Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мексика фожиаси: қурбонлар сони 98 нафарга етди

Мексика фожиаси: қурбонлар сони 98 нафарга етди

Фото: «Reuters»

Мексикада ёнилғи қувури портлаши кўплаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлгани ҳақида хабар бергандик. «Universal» берган сўнгги хабарларга кўра, мазкур портлаш қурбонлари сони 98 кишига етган.

Қурбон бўлганлардан 15 нафарининг шахси аниқланган, улардан 14 нафари оилаларига етказилган.

Хабарга кўра, 46 нафар инсон, жумладан, икки нафари АҚШдаги касалхоналарга ётқизилган.

«Petróleos Mexicanos» («Pemex») давлат компанияси ушбу кўнгилсиз воқеа ёнилғи қувурини рухсатсиз кесиш ёки ёнилғи оқиб кетиши оқибатида юз берганини расман тасдиқлади.

Портлаш қувурдан оқиб тушаётган бензинни жуда кўп одамлар идишларга қуйиб олаётган пайтида юз берган. Шундан сўнг кучли ёнғин ҳосил бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг