Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мексикада икки сиёсатчи ўлдириб кетилди

Мексикада икки сиёсатчи ўлдириб кетилди

Мексикада шу йил 1 июль куни бўлиб ўтадиган сайлов арафасида Мичоакан штатида маҳаллий кенгаш депутатлигига номзод бўлган икки киши отиб кетилди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мустақил номзод Умар Гомес Лукатеро наркобаронлар кўп бўлган Агуилилла шаҳрида, Демократик инқилоб партиясидан номзоди кўрсатилган Фернандо Ангелес Хуарсе Окампо шаҳрида отиб ташланди.

2017 йил сентябрь ойидан бери мамлакатда 179 нафар сиёсатчига ҳужум уюштирилди. Уларнинг 116 нафари ҳалок бўлди.

Мексикаликлар шу йил 1 июль куни президент, депутатлар, сенаторлар ва 8 та штат мэрини сайлашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг