Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мексикада кучли тошқин рўй берди: қурбонлар бор

Мексикада кучли тошқин рўй берди: қурбонлар бор

Мексиканинг Мичоакан штатида кузатилган кучли сув тошқини оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Штатнинг фуқаро мудофааси хизматига маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлардан уч нафари болалар, икки нафари эса катта ёшли кишилардир. Улар Перибан туманида ҳалок бўлишган.

Ўн икки кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Аввалроқ «19-Е» тропик пўртанаси Сонора штатида 170 минг кишига зарар етказган эди.

Ўтган ҳафта жума куни Соноранинг 11 та туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг