Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Меркель Европадаги қишки курортларни ёпишга ваъда берди

Меркель Европадаги қишки курортларни ёпишга ваъда берди

Фото: «Theepochtimes.com»

Германия канцлери Ангела Меркель Европадаги барча тоғ-чанғи курортларини ёпиш тўғрисида ҳамкасблари билан келишиб олишга ваъда берди, деб ёзади «T-Online» нашри.

«Биз барча тоғ-чанғи курортларини ёпиш бўйича Европа мамлакатлари билан келишиб оламиз. Афсуски, бу Австрия позицияси туфайли осон бўлмайди», — дея таъкидлади у. Меркелнинг фикрича, ҳозирча чекловларни юмшатиб бўлмайди. У Берлин ўз фуқароларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда давом этишига ваъда берган.

РБКнинг қайд этишича, аввалроқ Австрия молия вазири Гернот Блюмель тоғ-чанғи курортларини ёпишдан бош тортган. У Европа иттифоқи ушбу соҳадаги зарарни қоплашига тўғри келишини таъкидламоқда. Франция ва Италия ҳукумати курортлар ёпилишини аллақачон эълон қилиб бўлишган.

Ноябрнинг бошида ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус октябрда коронавирусга чалинганлар сони пандемиянинг биринчи ярим йиллиги кўрсаткичларидан ошиб кетганлигини эълон қилди.

«Бутун Европа ва Шимолий Америкада шифохоналар ва интенсив терапия бўлимлари беморлар билан тўлишда давом этмоқда», — дея таъкидлаган у.

Янги турдаги коронавирус чақирган COVID-19 пневмонияси тарқалиши илк бор 2019 йил декабрь ойида Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилди. 11 март куни ЖССТ пандемияни эълон қилди. Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони қарийб 60 миллион кишини ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг