Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Финляндия бош вазири билан учрашган Меркелни яна қалтироқ тутди

Финляндия бош вазири билан учрашган Меркелни яна қалтироқ тутди

Фото: «Global Look Press»

10 июль куни Германия канцлери Ангела Меркелни яна қалтироқ тутди. Бу уч ҳафтада канцлер билан кузатилаётган учинчи ҳолатдир. 

Мазкур воқеа Финляндия бош вазири Антти Ринне билан учрашув вақтида, мадҳиялар ижро этилаётган вақтда бўлган. 

Германия вазирлар маҳкамаси сиёсатчи соғлиғида жиддий муаммолар йўқлиги, учрашув режа бўйича ўтганини айтмоқда. Аммо ушбу ҳодисанинг такрорланавериши Меркелнинг соғлиғида жиддий муаммолар борлигини билдириши мумкин. 

Шу вақтга қадар канцлерни икки бор: Украина президенти Владимир Зеленский ва Германия президенти Франка-Вальтера Штайнмайер билан учрашганда қалтираб қолди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг