Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллиардер коронавирусдан ҳам хавфлироқ фалокатдан огоҳлантирди

Миллиардер коронавирусдан ҳам хавфлироқ фалокатдан огоҳлантирди

Фото: «Mike Cohen/Getty Images for The New York Times»

Тадбиркор Билл Гейтс атмосфера ифлосланиши оқибатлари коронавирус пандемияси каби ҳалокатли бўлишини маълум қилди. Миллиардер ўзининг блогида яқин ўн йилликда иқлим ҳалокатини башорат қилган.

«Microsoft» асосчисининг фикрича, бир неча ўн йиллардан сўнг экология билан боғлиқ глобал инқироз сайёрани ларзага солади. Гейтс инсоният ўлим сони кўпайиши ва иқтисодий қийинчиликларга тайёр туриши кераклигини таъкидлаган: «Пандемия нақадар даҳшатли бўлмасин, иқлим ўзгариши ундан баттар бўлиши мумкин». Фалокатнинг олдини олиш мақсадида тадбиркор атмосферага чиқадиган ис гази миқдорини кескин камайтиришни таклиф қилмоқда.

Янги инқироз хавфини изоҳларкан Гейтс экология ёмонлашса, инсонлар ўлими ва иқтисодий муаммолар одамзодни COVID-19 пандемиясидан кўра узоқроқ таъқиб этишини айтди. Унинг ҳисоб-китобларига қараганда, 40 йил ичида сайёрадаги ҳарорат кўтарилиши туфайли ўлим даражаси коронавирусдан вафот этаётганлар сони билан тенглашади — бу ҳар 100 минг кишига 14 та ўлим дегани. Гейтснинг фикрича, аср охирига бориб иқлим ўзгариши ёмон томонга ўзгарадиган бўлса, иқлим омили туфайли ўлим сони ҳар 100 минг кишига 73 тагача кўпаяди.

«2100 йилга бориб иқлим ўзгариши оқибатлари коронавирусдан кўра беш баравар кўп ҳалокатли бўлиши мумкин», — дея таъкидлади муаллиф.

Тадбиркорнинг фикрига кўра, одамзод COVID-19 дан сабоқ чиқариши ва глобал иқлим ўзгаришларига қарши тайёр туриши керак. Гейтс фалокатнинг олдини олиш борасида бир қанча таклифларини айтди. Жумладан, илм-фан ва инновация ёрдамида чиқиндиларни назорат қилиш керак, деб ҳисоблайди у. Шунингдек, экологик офатларни ҳал қилишда ривожланаётган давлатлар ҳам қатнашиши кераклигини таъкидлади.

«Тоза энергия соҳасида барча зарур ишланмаларни яратиш ва амалга ошириш учун ўнлаб йиллар керак бўлади», — деди миллиардер муаммони ҳал қилиш учун одамзодда кам вақт қолганига ишора қиларкан. Гейтснинг сўзларига кўра, келаси йили ихтиёримизда бўладиган коронавирусга қарши вакцинадан фарқли ўлароқ иқлим ўзгариши муаммосини икки йилда ҳал қиладиган ечим йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг