Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мисрда 11 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди

Мисрда 11 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди

Фото: «iz.ru»

Миср суди зўравонлик ва қотилликда айбланаётган 11 кишини ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, маҳкумлар 2015 йили Миср ғарбида полиция автомобилини ўққа тутишган. Бунинг оқибатида 1 киши ҳалок бўлган,  4 киши яраланган эди.

Жиноят ишлари бўйича «Делта ан-Наҳл» суди бугун зўравонлик ва қотилликда айбланаётган 11 кишини ўлим жазосига ҳукм қилди.

Бугунги суд жараёнида айбланаётган 11 кишидан 4 нафари қатнашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг