Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мисрда автобус ҳалокати натижасида 20 киши ҳаётдан кўз юмди

Мисрда автобус ҳалокати натижасида 20 киши ҳаётдан кўз юмди

Мисрнинг Асют вилоятида автобус ва юк машиналарининг тўқнашуви натижасида камида 20 киши ҳалок бўлди ва яна уч киши жароҳат олган. Бу ҳақда вилоятнинг Facebookдаги расмий саҳифасига асосланиб, РИА Новости хабар қилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, авария Асют - Қизил денгиз йўлида содир бўлган.

Автобус Қоҳирадан Сохаг провинсияси томон ҳаракатланаётган бўлган. Ҳайдовчи юк машинасини қувиб ўтмоқчи бўлганида, автомобиллар тўқнашиб, натижада ёнғин содир бўлган. Жабрланганлар энг яқин касалхонага этказилган.

Асют губернатори Исам Саад воқеа жойига етиб борган. 25 та тез ёрдам ва қутқарув гуруҳлари ҳалокат жойига жалб этилган. Ҳозирда йўналиш бўйлаб машиналар ҳаракати тикланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг