Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мисрда туристлар йўл олган автобус ҳалокатга учради

Мисрда туристлар йўл олган автобус ҳалокатга учради

Фото: «Getty Images»

Мисрда туристлар кетаётган микроавтобус ҳандаққа тушиб кетди. Автобус Қоҳира шаҳридан Искандария томон йўл олган эди ва тўсатдан сувга тўла ҳандаққа тушиб кетди.

Маълумотларга кўра, Хитойдан 11 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг 3 таси ҳалок бўлган, 8 киши жароҳатланган. Шунингдек, ҳалокат сабаб автобус ҳайдовчиси ва таржимон ҳам тан жароҳати олган.

Аниқланишича, микроавтобус бошқа транспорт воситасига урилиб кетган. Бунга унинг тезликни оширгани сабаб бўлган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг