Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мисрда йўлкира нархи 250 фоиз ошди

Мисрда йўлкира нархи 250 фоиз ошди

Фото:«Anadolu»

Мисрда йўлкира ҳақи 250 фоиз ошди. Миср транспорт вазири пойтахт Қоҳирадаги метро нархи тарифлари 50, 150 ва 250 фоиз ошганини маълум қилди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бугун, яъни 11 май, жума кунидан метро жетонлари нархи бекат сонига қараб 3, 5 ва 7 жунайҳга ўзгаради.

Ногиронлар учун эса метро жетонлари нархи 50 фоиз пасайди. Ўқувчи-талабалар ва қариялар учун метро нархи ўзгармаган.

Нархнинг ўзгариши метро бекатлари ва вагонларни замонавийлаштириш мақсадида амалга оширилган.

Қоҳирада 79 километр узунликдаги 3 метро линиясида 64 та бекат мавжуд. Ҳар куни 3 миллион киши метродан фойдаланади.

Миср ҳукумати охирги марта 2017 йил март ойида метро жетонлари нархини 100 фоиз ошириб, 2 жунайҳ қилиб белгилаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг