Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мўъжизами? Шотландиялик аёл ҳомиладор эканини туғишидан 45 дақиқа олдин билди

Мўъжизами? Шотландиялик аёл ҳомиладор эканини туғишидан 45 дақиқа олдин билди

Фото: Эммануэл Леггэйзнинг Фейсбукдаги саҳифаси

Шотландиянинг Глазго шаҳрида истиқомат қиладиган 18 ёшли Эммалуиз Леггэйт ҳомиладор эканини туғишидан 45 дақиқа олдин билди.

Эммалуизнинг бир фарзанди бўлиб, иккинчиси ҳақида мутлақо ўйламаётган эди. Боз устига у ҳомиладорликдан сақланиш учун махсус таблеткаларни мунтазам истеъмол қилиб келган. Аммо 2018 йилнинг 17 июлида унинг қорни бирдан катталашди ва соғлиги ёмонлашди. Эммалуизнинг онаси зудлик билан тез ёрдам чақирди. Орадан 45 дақиқа ўтиб, Сиара исмли чақалоқ дунёга келди.

Эммалуизнинг эслашича, бунга қадар у бироз тўлишган ва озишга бир неча бор ҳаракат қилиб кўрган. Аммо ҳомиладорликни билдирадиган ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган.

— Мен ҳатто ҳомиладорликни аниқловчи тестдан ҳам фойдаланмаганман. Чунки ҳеч қандай аломатлар йўқ эди. Мутлақо. Ҳатто докторлар ҳам нима учун қорним катталашмаганини айта олишмаяпти. Улар фақат ҳомила елкага яқинроқ жойлашганини айтишмоқда. Шунақаси ҳам учраб тураркан, — дейди Эммалуиз Леггэйт.

Энди Эммалуиз тез-тез ҳомиладорликни аниқлайдиган тестдан фойдаланиб туради ва сақланиш учун яна-да жиддийроқ воситаларни қўлламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг