Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Москва шаҳри собиқ мэри Юрий Лужков вафот этди

Москва шаҳри собиқ мэри Юрий Лужков вафот этди

Фото: «Рен ТВ»

Москва шаҳри собиқ мэри Юрий Лужков 84 ёшида оламдан ўтди, деб хабар берди RT.

Юрий Лужков Мюнхен (Германия)да вафот этган, унинг юрагини операция қилишган.

Юрий Лужков 1992—2010 йиллар давомида Москва шаҳри мэри бўлган.

2010 йили, Россиянинг ўша пайтдаги президенти Дмитрий Медведев Лужковни «ишончни йўқотгани учун» лавозимидан олганди. Кўп ўтмай янги мэр сифатида ҳозиргача ишлаб келаётган Сергей Собянин тайинланганди.

Президент Владимир Путин 2016 йили Юрий Лужковни «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг