Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москва шаҳрида қадимий ўйинчоқ топилди

Москва шаҳрида қадимий ўйинчоқ топилди

Фото:«Aif.ru»

Археологлар Москва шаҳри марказида қурилиш ишлари давом этаётган майдонда қадимий болалар ўйинчоғини топиб олишди, дея хабар беради «Aif.ru» сайти.

Маданий мерос объектлари департаменти бошлиғи Алексей Емельяновнинг айтишича, чинни отча кеча археологик қазилмалар пайтида топилган.

Ўйинчоқ отчанинг кўз, ёл, туёқ ва бошқа аъзолари эҳтиёткорлик билан чизиб олинди.

Мутахассисларнинг фикрича, бу ўйинчоқ XIX асрнинг охири, XX асрнинг бошларида ясалган бўлиши мумкин.

Айни пайтда археологлар ўйинчоқни ўрганишяпти.

Шу йил бошидан бери археологлар ўнга яқин ўйинчоқ топишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг