Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Москвада отишма бўлди

Москвада отишма бўлди

Фото: РИА Новости

Кеча, 24 май санасида Москва шаҳри, Каширский кўчасида отишма бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия матбуотида хабар тарқатилган.

Дастлаб номаълум кимсалар ўзаро ўқотар қуроллардан ўқ узгани ва воқеа жойидан яширингани хабар қилинди. Полиция шаҳар бўйлаб Mercedes, Ford ва Toyota автомобилларини қидириб, махсус амалиёт ўтказди. Жиноятчилар томонидан жароҳат етказувчи тўппончалар билан бирга «Сайга» ва «Вепр» ов қуролларидан фойдаланилган.

Бироз вақт ўтиб отишмани дафн маросими ўтказувчи GrandRitual агентлиги ходимлари ташкил этгани хабар қилинди. Хабарда айтилишича, компания бошқаруви Оренбург шаҳрида жойлашган ва Москвада ўз филиалига эга. Агентлик раҳбарияти Москва шаҳридаги бўлимида йирик миқдорда камомад бўлаётганидан шубҳаланган ва текширувчиларни юборган. Уларни қўриқлаш учун эса хусусий қўриқлаш хизмати ходимлари ёлланади.

«Юқоридан» юборилган текширувчилар ва маҳаллий филиал бошқарувчилари ўртасидаги учрашув отишмага айланиб кетади. Натижада бир киши юзи, елкаси ва орқасининг юмшоқ қисмидан яраланган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилган, аммо отишма қатнашчиси шерикларининг номини айтишдан кескин бош тортмоқда.

Айни вақтга келиб ҳодисада қатнашган 8 нафар шахс қўлга олинган. Улар орасида келиб чиқиши Кавказ ҳудудидан бўлганлар ва рус миллатига мансублар борлиги айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг