Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москвада қалбаки беш мингталиклар айланмаси кўпайди

Москвада қалбаки беш мингталиклар айланмаси кўпайди

Фото: «Pixabay»

Россия пойтахти Москвада 2020 йил бошидан бери 5000 (беш минг) рубль номиналидаги қалбаки қоғоз пуллар айланмаси кўпайди, деб ёзмоқда «Mk.ru».

Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 15 фоизга юқори.

«Москва ҳудудида энг кўп қалбакилаштирилаётган пул Россия банкининг 5000 рубллари бўлиб қолмоқда», — дейилади Москва шаҳар ИИБ матбуот хизмати хабарида.

Полиция маълумотига кўра, 5 ой давомида шунақа купюралардан 6,4 мингтаси фош қилинган, солиштириш учун: ўтган йил дастлабки беш ойида бу кўрсаткич 5,5 мингтага етганди. Москвада, умуман олганда, 2020 йил бошидан бери рубль ва хориж валютаси кўринишидаги 8,6 минг дона қалбаки пул фош этилган.

Москвада чет эл валюталари орасида энг кўп 50 евролик 100 долларлик қалбаки пуллар учраяпти, аммо Россия бўйича энг кўп 100 долларлик ва 500 евролик қалбаки пуллар кезиб юрибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг