Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мозамбикда журналистлар учун солиқ жорий этилади

Мозамбикда журналистлар учун солиқ жорий этилади

Мозамбикда эртага, 22 августдан журналистларнинг мамлакатга кириши ва ишлаши учун солиқ жорий этилади, деб хабар қилмоқда «Korrespondent.net». Янги қоидаларга кўра, хорижлик журналистлар мамлакатга бир марта кириш  учун аккредитацияга 2500 доллар, мамлакатда бир йил ишлаш учун эса 8300 доллар тўлашлари лозим бўлади.

Маҳаллий муҳбирлар журналистик материалларни чоп этиш учун бир йилда 500 доллар, хорижий медиа учун ишловчи журналистлар эса бир йиллик аккредитация учун 3500 доллар миқдорида пул тўлашлари керак бўлади.

«КоммерсантЪ»нинг ёзишича, янги солиқларни ОАВлар ҳам тўлайди. Мозамбик нашрлари бир йилда 34,5 мингдан 69 минг долларгача, аҳолининг асосий ахборот манбаси бўлган миллий радиостанциялар эса 35 минг долларга яқин солиқ тўлашлари мажбурий бўлади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг