Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Муҳаммад Алининг далаҳовлиси сотилаяпти

Муҳаммад Алининг далаҳовлиси сотилаяпти

Фото:«Спорт - TUT.by»

Муҳаммад Алининг АҚШдаги 327 м2 далаҳовлиси 2 миллион 895 минг 37 долларга сотилаяпти. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Далаҳовли нархида кўрсатилган 37 доллар машҳур боксчининг навқирон давридаги 56 марта рингга чиқиб, 37 марта ғалаба қозонганининг рамзий маъносидир.

Боксчининг далаҳовлиси Американинг Мичиган штатида жойлашган.

2016 йили 74 ёшида ҳаётдан кўз юмган машҳур боксчи паркинсон хасталигига чалинган эди.

Муҳаммад Али 1975 йили бир асрлик тарихга эга далаҳовлини сотиб олган ва кексалик гаштини ўша ерда сурган эди.

Далаҳовлида 4 та хона, ошхона, бассейн, спорт мажмуаси, гаражлар, ҳовлилар ҳамда битта офис бор.

Боксчининг машғулотларга тайёрланиши учун ринг майдони, унинг ёнида сауна ва массаж хонаси ҳам бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг