Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Муҳаммад Салоҳ Чеченистонга яна келишини айтган

Муҳаммад Салоҳ Чеченистонга яна келишини айтган

Фото:«Championat.com»

Миср терма жамоаси ва «Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Чеченистонга яна келишини ва Рамзан Қодиров билан тоғларни кезишини маълум қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Салоҳни Чеченистонга президент Рамзан Қодиров таклиф қилган.

«У албатта келишини айтди. Ҳозир жаҳон чемпионати давом этаяпти, улар келишолмайди. Салоҳнинг айтишича, унга Чеченистон жуда ёққан. Бир неча кунга Чеченистонга келади. У шундай деди», – деган Қодиров Салоҳни тоққа таклиф қилгани ҳақидаги саволга жавоб бера туриб.

Шунингдек, Рамзан Қодиров жаҳон чемпионатида Россия терма жамоасини қўллаб-қувватлашини айтган.

«Бугун бизнинг терма жамоамизни бутун Россияда қўлламоқда, ҳар бир шаҳар ватанпарварлик ҳислари билан тўлиб-тошган. Ўйлайманки, жамоамиз бизни хурсанд қилади, биз эса ҳар қандай шароитда, қандай натижа кўрсатишидан қатъи назар, жамоамизни қўллаб-қувватлаймиз», – дея сўзини якунлаган Рамзан Қодиров.

Рамзан Қодиров Миср терма жамоаси машғулотига ҳам ташриф буюрганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг