Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Музликлар диёрида биринчи кинотеатр очилди

Музликлар диёрида биринчи кинотеатр очилди

Фото: «facebook.com/Cancillería Argentina»

Антарктидада Аргентина базаларидан бирининг ҳудудида биринчи кинотеатр очилди.

Халқаро Ushuaia SHH тоғ кинофестивали доирасида ходимларга Антарктида тўғрисидаги фильм намойиш этилди.

Антарктидадаги ягона кинотеатр Карлини базасида яна ўз эшикларини очди. Бу ҳақда 23 август куни Аргентина маданият вазирлиги «Facebook»да хабар берди.

База ҳудудида кинотеатр бўлган, фақат 2018 йили у демонтаж қилинган, деб ёзади «РИА Новости».

Шунингдек, кинотеатр очилиши ҳақида «Twitter»да аргентиналик сиёсатчи Даниэль Фильмус ҳам ёзиб қолдирган.

Ҳозир у нафақат Антарктида, балки Аргентинада ишлаётган ягона кинотеатр ҳисобланади. Негаки мамлакатда коронавирус пандемияси туфайли кўнгилочар муассасалар фаолиятига чек қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг