Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наркомолиявий терроризмга қарши қандай курашиш керак?

Наркомолиявий терроризмга қарши қандай курашиш керак?

Фото:«РИА Новости»

Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ШҲТ хавфсизлик кенгаши котибларининг кеча, 21 май куни ўтказилган йиғилишида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий антитеррор тузилмаси наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишидан тушган маблағлардан терроризмни молиялаштиришга қарши курашиши лозимлигини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Бу борада муваффақиятга эришмоқчи бўлсак, аввало наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишидан тушган маблағлардан терроризмни молиялаштиришга қарши курашадиган ишчи гуруҳ тузишимиз керак», – дея таклиф билдирган Николай Патрушев.

Патрушев, шунингдек, Ўзбекистоннинг ШҲТ Минтақавий антитеррор тузилмасига глобал ахборот майдонида юзага келадиган таҳдидларни кузатиб бориш ва уларга қарши курашиш бўйича ваколат бериш таклифи ўз вақтида билдирилганига урғу берди.

«Шубҳасиз, ШҲТ давлатлари учун энг катта хавф – халқаро терроризм. Унга қарши курашишнинг самарадорлиги бевосита кенг кўламли антитеррор фронтини шакллантириш ва халқаро ҳамжамиятнинг барча аъзолари саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга боғлиқ», – деди Николай Патрушев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг